42 ёшли ўзбекистонликни юк поезди босиб кетди
Олам
−
28 Октябрь 2019
5285Россиянинг Ленинград вилояти Ломоносов туманида 1,5 минг тонна шағал ортилган юк поезди Ўзбекистон фуқаросини босиб кетди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Бахтсиз ҳодиса 26 октябрь куни кечаси Новогорелов яқинидаги темир йўл линиясида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбон 42 ёшли ўзбекистонлик бўлган. У яқин атрофдаги қурилишда ишлаган.
Машинистнинг сўзларига кўра, у йўлда кетаётган пиёдани кўрган ва сигнал чала бошлаган. Бироқ эркак пайқамай, эътибор қаратмаган. Фавқулодда тормоз берилишига қарамасдан поезд эркакни босиб кетган.
Аввалроқ, Оренбург вилоятида темир йўл яқинидан топилган ўзбекистонлик шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси