Россияда ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум
Олам
−
27 Октябрь 2019
5075Россиянинг Оренбург вилоятида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси 16 октябрь куни Ўзбекистон фуқарои Ж.Р. темир йўл яқинида ҳушсиз ҳолатда топилганини маълум қилди.
21 октябрь куни ўзбекистонлик шифохонада вафот этди. Бош консулхона вазиятни назоратга олди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилиб, 25 октябрь куни ўзбекистонликнинг жасади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга юборилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия БИЛДИРИБ, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 эканини эслатиб ўтган.