Россияни терроризм ҳомийси сифатида белгилашни таклиф қилишди
Олам
−
10 Июнь 2020
12917АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачилар ташқи таҳдидларга қарши кураш тўғрисидаги маърузасида Россияни терроризм ҳомийлари сафига қўшилишга ва унга қарши янги қаттиқ санкцияларни киритишга чақирди. Бу ҳақда "Интерфакс" нашри хабар берди.
"Эронда, Украинада, Ливиядан Суриягача, Ўрта ер денгизидан Жанубий Хитой денгизигача Россия Америка манфаатларига зарар етказмоқда ва демократик халқаро тартибни бузмоқда", дейилади ҳужжатда.
"Американи кучайтириш ва глобал таҳдидларга қарши курашиш" деб номланган маърузасида Вакиллар палатасининг Республика тадқиқот қўмитаси аъзолари Хитой, Россия ва Эроннинг таҳдидларига қарши курашиш бўйича қатор чораларни таклиф қилдилар. Хусусан, гап "Конгресс томонидан илгари сурилган энг қаттиқ санкциялар пакетини" жорий этиш ҳақида кетмоқда.
Шундай қилиб, Россияни ҳужжатда кўрсатилганидек, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК), "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати, ва "Толибон" радикал гуруҳини қўллаб-қувватловчиси сифатида кўриб чиқилиши таклиф қилинмоқда. Ҳисоботда шунингдек, Грузиянинг мудофаа қобилиятини кучайтириш ва АҚШнинг Тбилисида ушбу мамлакатда демократик қонун устуворлигини ривожлантириш бўйича мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, Украинада хавфсизликни таъминлаш бўйича янги ташаббусларни амалга оширишга чақирилади.
Ҳисобот Вашингтон вақти билан 10 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь