Россиялик яна бир миллиардернинг яхтаси Европада мусодара қилинди

Олам

image

Франция ҳукумати “Роснефть” раҳбари Игорь Сечинга тегишли Amore Vero яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда Франция Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Мер Twitter’да маълум қилди.

Унга кўра, яхта 3 мартга ўтар кечаси Кот-д’Азурдаги Ла-Сиота портида қўлга олинган. Илгари 85 метрли Аморе Веро яхтаси St. Princess Olga деб номланган.

Яхта Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли мамлакат расмийларига нисбатан жорий қилинган санкциялар доирасида мусодара қилинган.

Аввалроқ Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновнинг Dilbar номли яхтасини мусодара қилганди. Кема тахминан 600 млн долларга баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

493

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг