Россиялик ва украиналик делегатлар Анқарадаги тадбирда муштлашиб кетди (видео)
Олам
−
05 Май 2023
21613Анқарада бўлиб ўтган Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси йиғилишида Украина ва Россия делегациялари аъзолари ўртасида жанжал чиқди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Айтилишича, жанжалга Россия Давлат Думаси депутати Олга Тимофееванинг нутқи давомида Украина делегацияси аъзолари унинг орқасида ўз байроғини кўтаришга уриниб, Россияга қарши шиорлар айтишни бошлагани сабаб бўлган. Россия делегацияси аъзолари украиналикларни тўхтатмоқчи бўлганида жанжал келиб чиққан. Ассамблеяга раислик қилган Туркия парламенти спикери Мустафо Шентўп можарога аралашиб, йиғилиш иштирокчиларини хотиржам бўлишга чақирган.
Йиғилишдан сўнг ҳам Украина ва Россия делегатлари орасида яна жанжал чиққан. Россия делегатларидан бири украиналик депутатнинг қўлидан Украина байроғини тортиб олган. Бунга жавобан, украиналик депутат унинг юзига мушт туширишга уринган. Можарога Туркия парламенти қўриқчилари аралашиб, жанжалкашларни ажратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь