Россиялик UFC жангчиси Таиландда қўлга олинди
Спорт
−
12 Сентябрь 2023
8426Россиялик аралаш яккакураш (MMA) устаси, Ultimate Fighting Championship (UFC) мусобақасида иштирок этаётган Ҳусайн Асхабов Таиландда қўлга олинди. Бу ҳақда “Phuket News” портали хабар берди.
Манбага кўра, Ҳусайн Асхабов, унинг акаси Ҳасан ва яна уч киши Италия фуқаросининг Пхукетдаги вилласига бостириб кириб, заргарлик буюмлари ҳақида маълумот сўраган ва уни боғлаб калтаклаган. Спортчи бошчилигидаги гуруҳ италиялик фуқаронинг 338 минг доллардан ортиқ мол-мулкини ўғирлаган.
Асхабовлар ҳибсга олинган ва уларга бир неча йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари кетмоқда.
28 ёшли Асхабов Чеченистон Республикасида туғилган. У мусобақаларда Франция номидан иштирок этади. Спортчи Таиландда машғулот олиб бораётганди. Унинг MMA'да 23 та ғалаба ва 1 та мағлубияти бор. 7 октябрь куни Асхабов Лас-Вегасдаги UFC турнирида америкалик Дэниел Пинеда билан жанг қилиши керак эди.
LiveБарчаси