Россиялик таниқли фигурали учувчи Қозоғистон аъзосига айланади
Спорт
−
24 Май
4152Россия фигурали учиш федерацияси (ФФККР) ижроия қўмитаси фигурали учувчи Софья Самоделкинанинг Қозоғистон терма жамоасига ўтишини маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Ижроия қўмита Самоделкинанинг Қозоғистон таркибида мусобақаларда иштирок этишига рухсат беради”, дейилади манба хабарида.
Самоделкина 17 ёшда ва икки карра Олимпия чемпиони Евгений Плюшенко қўл остида шуғулланади. 2021 йил сентябрь ойида конькида учувчи ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясининг кумуш медали соҳибига айланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия фигурали учиш федерацияси Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлигининг Ўзбекистон таркибига қўшилишига рухсат бергани хабар қилинганди.