Россиялик космонавт навбатдаги миссиядан четлаштирилди

Олам

image

Россиялик космонавт Олег Артемьев Crew-12 миссияси экипажидан учирилишидан икки ярим ой олдин четлаштирди. Бу ҳақда ракета учириш бўйича таҳлилчи Георгий Тришкин ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.

Тришкиннинг манбаларига кўра, Артемьев ITAR экспорт чекловлари – АҚШ ҳарбий технологияларини экспорт қилишни тартибга солувчи қоидаларни бузиши мумкин бўлгани сабабли четлаштирилган. Манбаларнинг таъкидлашича, космонавт гўёки SpaceX ҳужжатлари ва материалларини суратга олган, сўнгра ўз телефонидаги махфий маълумотларни “тарқатган”.

“Икки ярим ой олдин аниқ тушунтиришсиз миссиядан четлатилгани кўпроқ билвосита белги, аммо бу кўрсаткичдир. Тажрибали космонавт беихтиёр шундай қўпол қоидабузарликка йўл қўйиши мумкин бўлган вазиятни тасаввур қилиш жуда қийин”, деди Тришкин.

Таҳлилчининг фикрича, NASA Артемьев атрофидаги жанжал оммага маълум бўлишини истамайди. Ҳеч қандай қоидабузарлик ҳақида расман хабар берилмаган.

54 ёшли Олег Артемьев учувчи-космонавт, Россия Қаҳрамони. У учта космик парвозни амалга оширган ва у ерда жами 560 кун ўтказган. 2019 йилдан бери Артемьев Москва шаҳар думаси депутати ва “Ягона Россия” партияси аъзоси.

Crew-12  – NASA’нинг Crew дастури доирасида Илон Маскнинг SpaceX космик кемаси, American Crew Dragon’нинг экипажли ўн иккинчи парвози. Коинот кемаси 2026 йилнинг февраль ойида тўрт нафар экипаж аъзосини Халқаро космик станцияга етказиши кутилмоқда.

Миссия NASA -“Роскосмос” космик кемалари алмашинув дастурининг бир қисмидир. Ушбу дастур доирасида америкалик астронавтлар ХКСга Россиянинг “Союз” кемасида, россиялик космонавтлар эса American Crew Dragon космик кемасида учади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Союз МС-28” космик кемаси Қозоғистондаги Байқўнғир космодромидан Халқаро космик станция (ХКС)га учирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA Илон Маск Олег Артемьев россиялик космонавт Георгий Тришкин ITAR American Crew Dragon

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг