Россиялик инвестор “Quva qandolat mahsuloti”га пул киритиши учун “Ўзмиллийбанк” тўсиқ бўляптими?
Жамият
−
11 Декабрь 2019
6065Кеча, 10 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида 50 га яқин тадбиркорлар ва агентлик вакиллари ўртасида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Агентлик директори ўринбосари Тўлқин Набиев раислигида ўтган учрашувда тадбиркорлар ва журналистларга амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
“Мулкнинг дахлсизлиги Конституциямизда белгиланган. Охирги йилларда амалиётда ўзгаришлар бўлиб, бўш ётган жойларни ишлатиш учун қилинган ҳаракатлардан фойдаланиб озгина нотўғри ишлар қилинди.
Бундан 10 йиллар олдин Фарғона вилоятидаги “Quva qandolat mahsulotlari” корхонасига россиялик инвестор 2 миллион АҚШ доллари пул тиккан. Кейин бу корхона “Ўзмиллийбанк” кредит бергани учун банкрот деб топилди. Монополияга қарши кураш бошқармасининг даъвоси бўйича иш қўзғатилди. Инвестор келиб яна пул тикишини айтиб, Президентимизга (ўша вақтда бош вазир эдилар) мурожаат қилди. Розилик берилди. Лекин суд қарори бўйича бу бинони “Ўзмиллийбанк”га берилган. “Ўзмиллийбанк” бинони олиб, қанча инвестиция киритгани, кимга сотгани ҳалигача ноаниқ.
Монополияга қарши кураш қўмитасига хат ёзамиз. Улар “Ўзмиллийбанк”га боришимизни айтишади. Яқинда ҳам яна ёздик, натижа йўқ. Инвестор хозир ҳам пул киритишини айтяпти. Дунё даражасида қанд ишлаб чиқаришини айтяпти. У ҳам пулини ололмади, ҳам кейинги инвестиция киритишга ҳам ишончсизликка учраяпти. Лекин у ишламоқчи”, дея шикоят қилди тадбиркор вакили агентлик директори ўринбосари Набиевга.
Тадбиркор вакили бу масалани ҳал қилиб беришни сўрамаётганини, имкон бўлса ёрдам сўраётганини айтди. Шунингдек, тадбиркорларни қийнаб келаётган яна бир масалага тўхталиб ўтди.
“Ҳусусийлаштирилган ташкилотлар судда қатнашаётганда қарор чиққунга қадар давлат божи олинмай туришига ёрдам берсангиз дегандик. Катта мулклар устидан низо келиб чиқса, катта суммада давлат божи келиб чиқади. Уни суд бошланишдан олдин тўланиши лозим”, дея агентликдан амалий ёрдам сўради у.
Бу масала агентлик томонидан ўрганиб чиқилиши ваъда қилинди. Масала ойдинлашганидан сўнг, амалий ёрдам берилиши таъкидланди.
LiveБарчаси