Россиялик инструкторлар ҳарбийларни тайёрлаш учун Нигерга борди
Олам
−
12 Апрель
5239Россиядан борган ҳарбий инструкторлар Нигер армиясини тайёрлашга киришди. Самолётдан ҳарбий техника туширилаётгани тасвирини Нигернинг RTV давлат телеканали намойиш қилди.
"Биз Нигер армиясини тайёрлаш ҳамда Россия ва Нигер ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш учун келдик", деган RTV телеканалида камуфляждаги бир киши.
Телеканал маълумотларига кўра, Россия Нигерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ўрнатишга ҳам рози бўлган.
Маълумот учун, Нигер дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир. 2023 йилда ҳарбий хунта мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олди. Москва алоқадорликда гумон қилинаётган давлат тўнтаришидан олдин Нигер АҚШ, Франция ва Германия каби Ғарб давлатларининг Ғарбий ва Марказий Африкадаги жангариларга қарши курашдаги энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлган. Нигер кўп йиллар давомида ИШИД ва “Ал-Қоида” билан алоқадор турли гуруҳлар томонидан террорга учраган.
2024 йил январь ойида Нигер Мали ва Буркина-Фасо билан биргаликда Ғарбий Африка давлатларининг иқтисодий ҳамжамияти ECOWAS минтақавий альянсидан чиқди. Нигер ҳукумати АҚШ ва Франция билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатаётганини расман эълон қилди. Бундан ташқари, улар ҳарбий харажатлари энди назорат қилинмаслиги ҳақида фармон чиқарди.
Мутахассисларнинг фикрича, Нигернинг Вашингтон билан муносабатлари узилиши ва ҳарбий харажатлар устидан назоратнинг бекор қилиниши Россия билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг дастлабки шарти бўлган.
LiveБарчаси