Россия генерали Украинада ҳалок бўлди
Олам
−
04 Декабрь 2023
21559Россия Шимолий флотининг 14-армия корпуси қўмондони ўринбосари, генерал-майор Владимир Завадский Украинадаги фронтда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев ўзининг Telegram-каналида ёзди.
"Шимолий флотнинг 14-армия корпуси қўмондони ўринбосари генерал-майор Владимир Завадский “махсус операция” зонасидаги жанговар постда ҳалок бўлди. 2021 йил августигача у Воронеж вилояти билан узоқ йиллик яхши алоқаларни ўрнатган 4-гвардия Кантемировский Қизил Байроқли танк дивизиясини бошқарган”, деб ёзади губернатор.
Қайд этиш жоизки, Завадскийнинг ўлими ҳақидаги хабар биринчи марта жорий йилнинг 29 ноябрь куни “VKontakte” ижтимоий тармоғидаги “Кремль” Москва олий қўмондонлик билим юрти битирувчиларининг очиқ саҳифасида пайдо бўлганди. Унда айтилишича, Завадский 28 ноябрь куни вафот этган. Хабарда ўлим сабаби кўрсатилмаган.
"ВЧК-ОГПУ" Telegram-каналининг аноним манбасига кўра, генерал-майор "жанг чизиғидан узоқда" мина портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь