Россиялик блогер дрон туфайли Бухоро аэропортида ҳибсга олинди (видео)

Жамият

image

Россиялик сайёҳ-блогер Максим Лимарь дрон туфайли Ўзбекистонда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берган. 

Россия фуқароси жорий йилнинг 2 февраль куни Бухорода чегара назоратидан ўтаётганда унинг буюмларидан дрон топилгани сабабли қўлга олинган. 

“Ўзбекистон қонунчилигига кўра, оғирлиги 250 граммдан ортиқ бўлган квадрокоптерлар мажбурий рўйхатга олиниши керак. Бироқ, техника бор-йўғи 249 граммни ташкил этади (буни ишлаб чиқарувчи томонидан дроннинг ўзида акс этган хусусиятлар тасдиқлайди) ва шунинг учун у бу қоидага бўйсунмаслиги керак эди”, деган блогер. 

Унинг сўзларига кўра, шунга қарамай, квадрокоптер мусодара қилинган, унинг ўзидан паспорти олиб қўйилиб, уй қамоғига олинган. 

“Мен Ўзбекистонга мамлакат бўйлаб сайр қилиш, маҳаллий гўзалликларни томоша қилиш учун учиб келдим. Божхона назоратидан ўтдим, барча жиҳозлар қўл багажимда эди. Мендан у ерда нима борлигини сўрашди. Мен бу фото ва видео ускунаси деб, жавоб бердим. Улар менга рухсат беришди, ҳаммаси шу. Кетиш куни мен рўйхатдан ўтдим ва юкимни рўйхатдан ўтказдим. Божхона назоратидан ўтиб, паспорт назоратига бордим, ўша ерда муҳр қўйишди. Кейин ходим келиб, қайтишимни сўради. Ҳаммасини очинг дейишди, мен очдим. Дронни кўрганда улар тез югура бошлашди ва мени бошлиқнинг кабинетига олиб боришди”, деган саёҳатчи. 

Блогерга кўра, у ўзи айбланаётган моддадан келиб чиқиб, уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

блогер дрон

Баҳолаганлар

655

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг