Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети охиргиси бўлмайди – Шольц 

Олам

image

Европа Иттифоқнинг Россияга қарши ўн биринчи санкциялар пакети охиргиси бўлмайди, ташкилот бошқа санкция пакетларини ҳам тайёрлайди. Бу ҳақда бугун, 9 май куни Германия канцлери Олаф Шольц Страсбургда Европа кунига бағишланган Европарламент Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқи олдидан журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ Россияга қарши санкциялар режимини янада кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда ва 11-санкция пакетидан сўнг яна кўпроқ чекловлар пайдо бўлади.

“Кейинги (11-чи) санкциялар пакети охиргиси бўлмайди”, деган Шолз чекловлар устида ишлаш доимийликни талаб қилишини эслатар экан.

Кеча, 8 май куни Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо давлатларга Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети лойиҳасини топширган. Европа Комиссиясининг хабар беришича, янги пакет, биринчи навбатда, аллақачон қабул қилинган чекловларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтиришга тегишли бўлади. Эртага, 10 май куни янги санкциялар пакети аъзо давлатларнинг Европа Иттифоқи Кенгашидаги доимий вакиллари қўмитасида (COREPER) муҳокама қилинади.

Европа нашрларининг ёзишича, навбатдаги санкциялар пакети Россияга ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган техника етказиб бериш билан шуғулланиши мумкин бўлган бир қатор Хитой компанияларини ўз ичига олади.

Айни пайтда ЕИ томонидан Россия Федерациясига нисбатан 10 та санкциялар пакети мавжуд. Улар Россияга савдо, молия, энергетика, жумладан, нефть ва кўмир, саноат, технология, транспорт, икки мақсадда ишлатиладиган маҳсулотлар, ҳашаматли товарлар ва олтинга нисбатан кенг қамровли чекловларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳозиргача Россияга алоқадор мингдан ортиқ одам ва 200 га яқин муассасанинг мол-мулки музлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа санкция Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made