Россияга қарши санкциялар сақланиб қолади – ЕК раиси

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар босимини давом эттириш ниятида ва “ярашишга интилиш”ни зарур деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа парламенти сессиясида Европа Иттифоқидаги ҳолатга бағишланган анъанавий йиллик маърузасида айтиб ўтди.

"Мен санкциялар сақланиб қолишини аниқ айтаман. Биз учун қатъият кўрсатиш вақти келди. Худди шу нарса Украинани молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам тегишли”, дейди у.

ЕИ раҳбарининг айтишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши дунё билган энг кучли санкцияларни қўйган ва уларнинг оқибатларини қандай кўришини тасвирлаб берган.

Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Россия молия сектори, рус банклари халқаро бозордан узиб қўйилгач, "жонлантириш аппаратларига" уланган. Шунингдек, у Россия саноати вайронага айланганига ишонч билдирган. У сўзининг исботи сифатида Россия ҳарбий техникаларида маиший чиплардан фойдаланилганини келтирган.

Маълумот ўрнида, Россия Президенти бир неча бор давлатига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар унинг молиявий барқарорлигига путур етказа олмаслигини иддао қилган. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Европа санкциялар туфайли боши берк кўчага кириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Томас Менцер  Европа Иттифоқи кузда Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг