Россияга фойдали одамлар керак – Путин меҳнат муҳожирларига мурожаат қилди
Олам
−
03 Июль 2020
17075Россия Федерацияси муҳожирларнинг оқимига қизиқиш билдирмоқда, мамлакатда тез орада ишчилар етишмайди, бу иқтисодий ўсиш учун жиддий тўсиқдир. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
"Россияга янги фуқаролар оқими керак. Россияда иқтисодиётнинг ривожланиши йўлида яқин орада сезиларли ишчи танқислиги пайдо бўлади ва бу мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий, объектив чекловига айланади", деди мамлакат раҳбари.
Путин расмийлар мамлакатда туғилишни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришини таъкидлади, аммо РФ барибир чет элдан одамларни жалб қилиши керак.
Унинг сўзларига кўра, миграция мавзуси иқтисодий нуқтаи назардан муҳимдир. "Бу ҳукумат сиёсати бўлиши керак. Россия мигрантларнинг оқимига қизиқиш билдирмоқда, аммо мамлакатга айнан керакли муҳожирларга. Гап соғлом, ёш, таълим-тарбия кўрган одамлар ҳақида бормоқда”, деди Путин.
Президент баъзи мамлакатларда бундай ишлар юқори даражада йўлга қўйилганлигини ва буни Россияда қилиш кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, у "мигрантлар оқими Россия фуқароларининг ҳуқуқларини бузмаслиги, таълим хизматларини олишда ва соғлиқни сақлаш муассасалари хизматидан фойдаланишда тўсқинлик қилмаслиги учун" турли минтақалардаги меҳнат бозори ҳолатини, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни ҳисобга олишга чақирди. "Бу қийин масалалар, лекин уларни, албатта, ҳал қилиш керак ва биз буни амалга оширамиз", дея хулоса қилган Путин.
LiveБарчаси