Россияга амалга ошириладиган чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
08 Август 2020
8009Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди.
Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,
8 август Тошкент – Санкт - Петербург – Наманган,
9 августга белгиланган Тошкент – Москва – Наманган авиа қатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.
Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.
Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб боради. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.
Россия Федерациясининг Ростов-Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб келади.
Аввалроқ, Пекин ва Қоҳирага амалга ошириладиган чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилганди.
LiveБарчаси