Россиядан Ўзбекистонга ёғоч маҳсулотлари келиши янада қийинлашади
Жамият
−
13 Октябрь 2023
28346Россиянинг ёғочни қайта ишлаш корхоналари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ёғочдан ясалган панель маҳсулотлари (ДСП, ДВП ва фанера) етказиб беришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўллари” компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон ҳудуди орқали бўладиган ушбу транзитлар Ғарбнинг Россияга қарши санкция талабларига риоя қилгани учун тўхтатилган.
Маълумот ўрнида, Россиядан ёғочдан ясалган панеллар экспортининг 40 фоиз улуши Қозоғистон орқали етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Остона Россияга қарши санкцияларга риоя этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси