Россиядан Ўзбекистонга пул юбориш тўхтатиладими? МБ жавоб берди

Жамият

image

Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан берган маълумотида сўз борди.

Қайд этилишича, бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

“Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг бепоён сарҳадлари бўйлаб ўз ризқини териб юрган Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон меҳнат муҳожирларига кўра, уруш таҳдиди ортидан Россияда рубль долларга нисбатан қадрсизланиб бормоқда. Муҳожирларнинг уйига юборадиган маблағи ҳам аввалгига нисбатан сезиларни даражада камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

1468

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made