Россиядан Ўзбекистонга бир гуруҳ ҳарбийлар келди

Жамият

image

Россиянинг Марказий ҳарбий округининг махсус топшириқлар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келди. Улар ўзбекистонлик ҳарбийлар билан қўшма махсус-тактик машғулотларда иштирок этади.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, машғулотлар Термиздаги полигонда 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Машғулотлар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли душманнинг орқа томонида махсус операция ўтказади. Операция давомида вертолётдан десант тушириш, раведка-қидирув ҳаракатлари, топшириқ бажарилганидан кейин гуруҳни эвакуация қилиш амалга оширилади.

Шунингдек, машғулот вақтида ўта муҳим объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш ҳамда диверсион гуруҳларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқлар бажарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

754

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг