Россияликларга банк карталари учун Ўзбекистонга бориш таклиф қилинмоқда
Олам
−
23 Март 2022
29928Россия туроператорлари фуқароларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қила бошлади. Русларга Ўзбекистонда чиқарилган банк карталари билан бутун дунё бўйлаб чекловларсиз тўлов қилиш мумкинлиги айтилмоқда.
“Веди Групп” туроператори каталогида “Ўзбекистонга Visa учун” деб номланган тур пайдо бўлган, нархи 23 минг рубль (215 доллар).
Бу маблағ учун туроператор пул ўтказмасини, меҳмонхонада жойлаштиришни, банкка ташриф буюришда компания вакилини, банкка ҳужжатларни олдиндан тайёрлашни, курьерлик хизматларини, тиббий суғурталашни таъминлайди. Visa учун саёҳатга Москва, Екатеринбург, Қозон ва Уфадан бориш мумкин.
Бу маблағ парвозлар нархини ўз ичига олмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб санкциялар туфайли хорижда Россия банклари томонидан чиқарилган VISA ва Mastercard карталари билан тўловларни қабул қилиш тўхтатилди.
LiveБарчаси