Россиядан Болгарияга алик: Москванинг Софиядаги элчихонаси ёпилиши мумкин

Олам

image

Россиянинг Болгариядаги элчиси Элеонора Митрофанова Софиядаги элчихонани ёпиш масаласини кўтариш ниятида. Бу ҳақда россиялик дипломатнинг Болгария фуқароларига қилган махсус мурожаатида айтилади.

"Афсуски, Болгария Ташқи ишлар вазирлигига қилган мурожаатимиз эътиборга олинмади. Шу муносабат билан мен дарҳол ўз мамлакатим раҳбариятига Болгариядаги Россия элчихонасининг ёпилиши ҳақида таклиф бериш ниятидаман. Ушбу қадамнинг кейинги оғир оқибатлари учун жавобгарлик ҳукумат вакили Кирила Петковада”, дейди Митрофанова.

Айтиш жоизки, кеча, 30 июнь куни Россия элчиси Болгария Ташқи ишлар вазирлигига нота юборганди. Нотада Москванинг Болгария Республикасидаги 70 нафар хорижий ваколатхоналари ходимларини персона нон грата ва қабул қилиб бўлмайдиган шахслар деб эълон қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилишни талаб қилиниб, бу “мисли кўрилмаган, асоссиз ва провокацион, муносабатлар асосига путур етказувчи" экани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Болгария раҳбарияти персона нон грата деб эълон қилинган 70 нафар россиялик дипломат ва Россия дипломатик департаментларининг техник ходимларини мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини эълон қилди. Уларнинг оила аъзолари ҳисобга олинса, 3 июлгача 200 га яқин одам мамлакатни тарк этиши керак, Россиянинг Болгариядаги элчихонаси ва бош консулликларининг эса фаолияти тўхтатиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг