Россиядан 20 минг мигрант ҳайдаб чиқарилади
Олам
−
08 Ноябрь
15556“Нелегал-2024” операцияси доирасида Россиядан 20 минг чет эллик ҳайдаб чиқарилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волк хабар берди.
“Нелегал-2024 операцияси доирасида миграция қонунчилигининг 106 мингдан ортиқ бузилиши аниқланди, маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш тўғрисида 20 минг қарор қабул қилинди”, дейди у.
Волкка кўра, операция давомида полиция ва давлат хавфсизлик идоралари ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ тўрт мингдан ортиқ жиноий ишларни қўзғатган. Яна 684 та иш давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ.
Маълумот учун, “Нелегал” бу ҳар йили Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Росфинмониторинг томонидан жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти билан амалга ошириладиган операция. Унинг мақсади ноқонуний миграцияга, шу жумладан ушбу соҳада фаолият юритаётган уюшган гуруҳлар ва халқаро ва минтақалараро жиноий жамоаларга қарши курашишдир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия миграция назорати учун Қирғизистон ИИВни жалб қилганди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги наркотик жиноятларига қарши курашга эътибор қаратишини, республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига кўмаклашишини, шунингдек, меҳнат мигрантларига Россиянинг янги миграция қонунчилигига риоя қилишда ёрдам беришини маълум қилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси