Россия миграция назорати учун Қирғизистон ИИВни жалб қилди
Олам
−
07 Ноябрь
9507Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Россияда қирғизистонлик мигрантлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш билан шуғулланади. Бу ҳақда “66.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, Россияда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ваколатхоналари очилган бўлиб, улар қирғизистонлик меҳнат мигрантлари орасида жиноятчиликнинг олдини олиш билан шуғулланади. Мазкур ваколатхоналар йирик шаҳарларда – Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Екатеринбургда фаолият юритмоқда.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги наркотик жиноятларига қарши курашга эътибор қаратишини, республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига кўмаклашишини, шунингдек, меҳнат мигрантларига Россиянинг янги миграция қонунчилигига риоя қилишда ёрдам беришини маълум қилган. Маълумотларга кўра, Россияда 72 мингга яқин Қирғизистон фуқароси ноқонуний равишда яшамоқда.
Россия Ички ишлар вазирлигининг собиқ ходими Сергей Колосовскийнинг таъкидлашича, бу ваколатхоналар мигрантлар оқимига доир ахборот алмашинувини таъминлайди. Бошқа давлатга сўров юбориш ойлаб давом этади ва кўпинча жавобсиз қолади. Бу ерда вазият осонлашади. Қирғизистон ИИВ ходимлари жиноятчилар тўғрисида тезроқ маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.
LiveБарчаси