Россиядаги ўзбекистонликлар учун 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади
Жамият
−
05 Декабрь 2021
9582Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга келишлари учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 маротаба қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 4 декабрь куни соат 20:57 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейси қатнови бошланган бўлса, қолган рейслари 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
LiveБарчаси