Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам пули берилиши ростми?
Жамият
−
04 октябр 2022 20179 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига бир мартталик 12 130 рубль миқдоридаги моддий ёрдам пули берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳам фойдаланилган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази мазкур хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

“Ўзбекистон фуқаролариги вақтинча Россияда яшаб туриши учун 12.130 рубль бир марталик моддий ёрдам" мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг. Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали Telegram мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар”, дейилади марказ хабарида.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август