Россиядаги ўрмондан ўзбекистонлик мигрантнинг қолдиқлари топилди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
14255Россиянинг Москва вилоятида Ўзбекистондан келган мигрантни ўрмонда ташлаб кетган икки полициячи судланади. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 ёшли мигрантни маст ҳолда қўлга олиб, Дуброво ва Загряжская қишлоқлари орасидаги ўрмонга ўзига келиши учун ташлаб кетган. Улар мигрантни олиб кетиш учун қайтиб келмаган, оқибатда у ўрмонда адашиб қолган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари уни қидирувга берган. Эркакнинг қолдиқлари сентябрь ойида топилган ва уни ҳайвонлар еб кетгани аниқланган.
Нашрга кўра, жабрланувчини охирги бўлиб кўрган кичик лейтенант ва катта сержант қўлга олинган.
“Полиция ходимлари ишдан бўшатилгани ва ваколатларини суиистеъмол қилгани учун судга тортилишни режалаштирилгани таъкидланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида олти ёшли қизни уриб юборган ўзбекистонлик ҳайдовчига нисбатан жинсий зўравонлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганди.
LiveБарчаси