Россиядаги пиротехника заводи портлаб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

−

image

Россиянинг Ярославль вилоятидаги пиротехника ишлаб чиқарувчи корхонада юз берган ёнғин ва портлашлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 28 сентябрь куни кечқурун Кубринск қишлоғидаги пиротехника ишлаб чиқариш корхонасида юз берган. Оқибатда жами 15 киши жабрланган бўлиб, улардан 14 нафари вафот этган, бир аёл шифохонага ётқизилган.

Билдирилишича, ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ФВВ ходимлари вайроналар остида қидирув ишларини олиб бормоқда. Портлашлар оқибатида корхонанинг иккита биноси вайрон бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага электр чойнаги уланган узайтиргичдаги қисқа туташув сабаб бўлган. Шундан сўнг ёнғин пиротехника маҳсулотларига ўтиб, портлашлар юз берган.

Портлаш кучи яқин атрофдаги турар жойлардаги дераза ва эшикларнинг синишига ҳам сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари Россиянинг Ярославль вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи ва Ростов-Дондаги ҳарбий аэродромга зарба бергани ҳақида хабар берилган эди. h


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг