Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигит калтакланди (видео)

Олам

image

Ижтимоий тармоқда Россиянинг Воронеж шаҳридаги миграция маркази ходими ўзбекистонлик муҳожирни бармоқ изларини олаётган вақтида калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги изоҳ берди. 

Қайд этилишича, видеони жорий йилнинг 28 июнь куни Воронеж миграция маркази биносида Ўзбекистон фуқароси М.И. тасвирга олган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакилига 1 июлда тақдим этган.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда видеодаги фуқаро шахси аниқланиб, 4 июлда учрашув ташкил этилган.

Фуқаро А.Ғ. (жабрланувчи) жорий йилнинг 1 июнь куни ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда Миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан унга нисбатан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган.

“Ушбу ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1030

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг