Россияда журналистни зўрлаган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳри суди жорий йилнинг ёзида “Матч ТВ” журналистини зўрлаган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.

Қайд этилишича, икки нафар айбланувчи 9 йиллик, учинчи шахс эса 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланган. Судда прокурор уларга 9,5 йиллик қамоқ жазоси сўраган.

Маълумот учун, воқеа жорий йил 6 июлга ўтар кечаси содир бўлган. 22 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари спиртли ичимлик таъсирида бўлган ва “Матч ТВ” ходими иш жойидан чиқиб кетаётганида тажовуз қилган. ОАВ хабарларига кўра, тергов икки гумондор аёлни зўрлаган, учинчи шахс эса кузатувда бўлган, деб ҳисоблаган. 8 июль куни дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган ва учала гумондор Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Гуруҳ томонидан содир этилган зўрлаш) бўйича айбланиб, қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Челябинск вилоятида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда айбланган Ўзбекистон фуқароси 11 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг