Россияда ўзбекистонликлардан пора олган профессор 8 йилга қамалиши мумкин  

Олам

image

Воронеж давлат техника университети рус тили ва маданиятлар коммуникацияси кафедра мудири Людмила Ковалёва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан пора олган. Бу ҳақда РИА «Воронеж» хабар бермоқда.

Университет томонидан тарқатилган хабарга кўра, профессор 6 кишидан 12 минг рубль миқдорида пора олган.

Воқеа 2018 йил ноябрь ойида юз берган. Кафедра бошлиғи пора эвазига ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини оғзаки имтиҳонга тайёрлаган ҳамда уларга тест саволларининг тўғри жавобларини берган. Шундан сўнг муҳожирнинг имтиҳон топширгани ҳақидаги сертификатни воситачига берган.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан профессорга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, Людмила Ковалёва 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

пора муҳожир

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

1.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг