Россияда яна сафарбарлик хавфи борми? Шойгу жавоб берди
Олам
−
03 Октябрь 2023
7442Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби қўшимча сафарбарлик эълон қилишни режалаштирмаяпти, “махсус ҳарбий операция”ни ўтказиш учун етарли ҳарбий хизматчилар мавжуд. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Бош штаб қўшимча сафарбарлик режалари йўқ. Қуролли кучлар махсус ҳарбий операция ўтказиш учун зарур миқдордаги ҳарбий хизматчиларга эга. Бунга Ватан ҳимоячилари сафига фаол қўшилаётган фуқароларимизнинг мустаҳкам ватанпарварлик позицияси кўп жиҳатдан ёрдам бермоқда”, дейди Шойгу Россия Қуролли Кучларининг юқори мартабали ходимлари билан тематик конференцияда.
Унинг сўзларига кўра, жорий йил бошидан буён 335 мингдан ортиқ киши шартнома асосида ва кўнгиллилар тузилмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Биргина сентябрь ойида 50 мингдан ортиқ киши шартнома имзолаган. Шойгу таъкидлаганидек, мамлакатнинг барча субъектлари, йирик корхоналар, давлат корпорациялари ва рус казаклари умумий ишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар, бир қатор ҳудудларда рўйхатга олинган бўлинмалар ташкил этилган ва ишламоқда.
“Шу ўринда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш туфайли шартнома асосида ҳарбий хизматчилар ва кўнгиллиларни жалб этиш бўйича ишлар жадал тус олаётганини алоҳида таъкидлаш лозим”, дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати армия сафини Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Улар кўпинча зўравонликка асосланган рейдлар орқали тўпланади. Ҳарбий комиссияларга олиб борилган муҳожирлар таҳдид ва калтаклардан сўнг Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур бўлади.
LiveБарчаси