Эртага Тошкентнинг 10 дан ортиқ марказий кўчаси ёпилади
Жамият
−
23 Март 2019
9821Эртага, 24 март куни Наврўз байрамига бағишланган биринчи халқаро ярим марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентда соат 9:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
Айросиёб кўчаси – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий меъморий мажмуасидан Ойбек кўчасигача;
Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;
Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
Мустақиллик кўчаси Мирзо Улуғбек кўчасигача;
Мирзо Улуғбек кўчаси – Махтумқули кўчасигача;
Махтумқули кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўлгача;
Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўл – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Амир Темур кўчаси – Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўлдан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари кесишмасигача;
Навоий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Олмазор кўчаси – Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача; (марафон қаерда бошланган бўлса, ўша ерда финиш белгиланган).
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь