Россияда вояга етмаган қизга шилқимлик қилишда айбланган ўзбекистонлик 14 йилга қамалди
3-саҳифа
−
26 Июнь
6029Россияда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган ўзбекистонлик эркак 14 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг август ойида Калининград шаҳрининг Шевченко кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 59 ёшли эркак 11 ёшли қизчани кўриб, унга автобус бекатига йўл кўрсатиш баҳонасида уни меҳмонхона томонга олиб борган. Йўлда унга турли хил шаҳвоний ҳаракатлар қилишга уринган, сўнг унинг юзидан тишлаб, велосипедига ўтириб, қочиб қолган.
Жиноят содир этган Ўзбекистон фуқароси 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда жинсий тусдаги ҳаракатлар қилишда айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Билдирилишича, судланувчи жиноятни содир этишда ўз айбини тан олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги пляжнинг бирида ўзбекистонлик эркак икки нафар вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда айбланиб, қўлга олинганди.
LiveБарчаси