Россияда ўзбекистонликларни уйида рўйхатга қўйган кампирга жиноят иши очилди (видео)
Олам
−
23 Июнь 10006 1 дақиқа
Россиянинг Волжск шаҳрида саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросини уйига рўйхатга қўйган 63 ёшли маҳаллий фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда “Царьград” хабар берди.
Мигрантлар унинг уйида рўйхатга олинган, лекин аслида у ерда яшамаган. “Ноқонуний-2025” тезкор-профилактика тадбири давомида уларнинг қоидабузарлиги аниқланган.
Уларни қўлга олиш операцияси полиция ва Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган.
Жами 100 дан ортиқ шахс текширилиб, миграция қонунчилигини бузган олти нафар шахс аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Виталий Яковлев Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказилган “Тинчлик, барқарор ривожланиш ва миграция” мавзусидаги халқаро конференцияда Россияда мигрантлар орасида энг кўп жиноятларни ўзбекистонликлар содир этаётганини айтганди. Унга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияда хорижликлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 35,5 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари турибди – уларга 16,6 фоиз жиноятлар тўғри келади. Рўйхатни 11,5 фоиз билан Қирғизистон фуқаролари якунлайди.
Live
Барчаси