Россияда ўзбекистонлик мигрант теракт ҳақида ёлғон хабар берганликда айбланиб, қўлга олинди
3-саҳифа
−
05 Июнь
4967Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теракт ҳақида ёлғон хабар берган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июнь куни Санкт-Петербург полициясига хавотирли хабар келиб тушган. Номаълум шахс Моисеенко кўчасидаги Ички ишлар вазирлигининг биносини портлатиб юбормоқчи бўлганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бино ва унинг атрофидаги ҳудудни кўздан кечириб, хавфли ҳеч нарса топмаган. Ҳеч қандай эвакуация бўлмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, ёлғон таҳдидни 35 ёшли ишсиз Ўзбекистон фуқароси юборган.
“Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни қўлга олган. Унга нисбатан террорчилик акти ҳақида ёлғон хабар бериш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси