Россияда ўзбекистонлик мигрант собиқ севгилисининг қизини зўрлашда айбланди
3-саҳифа
−
10 Май
13574Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўзининг собиқ севгилисининг 22 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 май куни “Комсомольская Правда” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, воқеа жорий йилнинг 2 май куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси собиқ севгилисининг уйига рухсатсиз кириб келган. Худди шу пайтда севгилисининг қизи уйда ёлғиз ухлаётган бўлган. Вазиятдан фойдаланган эркак қизнинг қўл-оёғини боғлаб, уни таҳқирлаган.
Маълумотларга кўра, айбланувчи овқатланаётган пайтда қиз қочишга муваффақ бўлган. У зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган.
"Аммо отряд етиб келган пайтда эркак воқеа жойини тарк этган эди. Қидирув ишлари давомида гумонланувчи вокзалда қўлга олинган. Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия томонидан Жиноят кодексининг “зўрлаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган”, дейилади манбада.
Шунингдек, у аввал ҳам автомашина ўғрилиги учун судлангани маълум бўлган.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси