Россияда ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Олам

image

Россиянинг Воронёж шаҳрида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Воронёж вилоятининг коронавирус бўйича тезкор штаби маълум қилди.

Эркак 8-сонли Воронёж тез тиббий ёрдам шифохонасида вафот этган. У 10 кун давомида уйида даволанишга ҳаракат қилган, 8 апрелгача шифокорларга мурожаат қилмаган. Сўнг 2 кун сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Ўзбекистонликнинг Россияда яшаш учун рухсатномаси бўлган. У яқинда Москвадан Воронёжга келган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 27 938 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 2304 нафари соғайган ва 232 нафари вафот этган.

Аввалроқ, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирус юқтирган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

569

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг