Россияда ўзбекистонлик ишчи 6-қаватдан йиқилиб, вафот этди
Олам
−
27 Май 4884 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик ишчи олтинчи қаватдан қулаб тушиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Peterburg2.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг Коломенская кўчасидаги кўп қаватли уй томини таъмирлаш вақтида содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурувчи олти қаватли бинонинг томидан йиқилган. Терговчиларнинг маълум қилишича, пудратчи ташкилот хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган – ишчи баландликда ҳеч қандай суғурталовчи мосламасиз ва ҳимоя тўсиқларисиз ишлаётган бўлган.
Мазкур ҳолатда Россия Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми (қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчига айблов эълон қилинган ва унга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айни пайтда барча тафсилотларни, жумладан, мансабдор шахсларнинг бепарволиги эҳтимолини ҳам ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Кемерово шаҳри марказида қурилаётган маданий кластер ҳудудидан 46 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь