Россияда ўзбекистонлик гвардия ходимига ўт очди (видео)
3-саҳифа
−
24 Февраль 2023
217041972 йилда туғилган ўзбекистонлик эркак Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида гвардия ходимини ўққа тутди. Бу ҳақда “78 НОВОСТИ” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 24 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида Санкт-Петербург марказидаги “Гостиный двор” метро бекатида содир бўлган. Шаҳар марказигача таксида келган гумондор метрога кираверишда овоз кучайтиргичда мусиқа қўйган. Миллий гвардия ходимлари унга яқинлашганда, у қурол олиб, улардан бирига қаратиб ўқ узган.
Кейинчалик у қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. Унга нисбатан “Ички ишлар органи ходимининг ҳаётига тажовуз” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, гувоҳлар ҳуқуқбузар шишага ўхшаш тушунарсиз буюмни метро томон ташлаб, югуриб кетгани, полициячи унинг орқасидан қувиб кетганда ўқ овози янграганини айтган. Метродан чиқиш жойи ўраб олинган. Жиноятчининг ёнидан иккита қурол ва патронлар чиққан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар иштирокида митинг ўтказилгани айтилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси