Россияда ўзбекистонлик эркак сохта ҳужжат тайёрлашда гумонланмоқда

3-саҳифа

image

Россиянинг Воронеж вилоятида 45 ёшли ўзбекистонлик эркак ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича айбланмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Ички ишлар вазирлигининг экстремизмга қарши кураш маркази ходимлари ва Федерал хавфсилик хизматининг ҳудудий бошқармаси томонидан тергов олиб борилган ҳамда ноқонуний миграция билан шуғулланган гуруҳ фаолияти фош этилган.

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил июнь ойидан бошлаб фаолият юритган ушбу гуруҳни 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарган. У маҳаллий уч нафар шахсни – 56 ёшли аёл, 44 ёшли эркак ва 73 ёшли нафақадаги аёлни жалб қилган.

Улар пул эвазига мигрантлар учун сохта рўйхатдан ўтиш ҳужжатлари тайёрлаган, Воронеж шаҳри ва Семилуки ҳудудида вақтинча яшаш бўйича ёлғон маълумотлар киритган ҳамда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билиш бўйича сохта сертификатлар расмийлаштирган. Шунингдек, улар 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини Россия ҳудудида ноқонуний тарзда легаллаштирган.

Тинтувлар давомида бир нечта компьютерлар, ноутбуклар, планшетлар, мобиль телефонлар, флешкалар, банк карталари, муҳрлар, 23 та паспорт ҳамда 1000 дан ортиқ миграцион ҳужжатлар нусхалари олиб қўйилган.

Ҳозирда Россия Ички ишлар вазирлигининг Воронеж шаҳар бўлими томонидан Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми “а” банди (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Гуруҳ раҳбари ҳибсга олинган, қолган уч нафар шеригига эса эҳтиёт чораси сифатида яшаш жойидан чиқмаслик ва тўғри хулқ-атвор талаби қўйилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Улан-Удэ шаҳридаги қурилиш кетаётган кўп қаватли уй биносининг 7-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Воронеж ноқонуний миграция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг