Россияда ўзбекистонлик эркак рашк туфайли хотинини деразадан улоқтириб юборди
3-саҳифа
−
18 Июнь
12442Кеча, 17 июнь куни Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини рашк туфайли кўп қаватли бинонинг олтинчи қавати деразасидан улоқтириб юборди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кундузи Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. 34 ёшли ишсиз ўзбекистонлик рашк туфайли 27 ёшли хотинини ижарага олинган икки хонали квартиранинг очиқ деразасидан ташқарига отиб юборган.
Билдирилишича, аёл йиқилганидан кейин тирик бўлган. Сўнг у шифохонага олиб борилган. Аммо бироздан кейин аёл шифохонада вафот этган.
“Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, дейилади хабар сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда кўп йиғлагани учун чақалоқни учинчи қаватдан улоқтирган шахсга ҳукм ўқилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь