Кўп йиғлагани учун чақалоқни учинчи қаватдан улоқтирган шахсга ҳукм ўқилди
Олам
−
16 Май
16541Қозоғистонда икки яшар чақалоқни ўлдиришда айбланган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Бу ҳақда "Otyrar" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, фожиа ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган. Чимкент шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида 40 ёшли эркак ўз жиянини учинчи қават деразасидан улоқтириб юборган. Чақалоқнинг онаси тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар гўдакни қутқариб қололмаган.
Жиноят ишлари бўйича Чимкент шаҳар судининг хулосасига кўра, эркак ақлдан озган ва унинг йиғлашига чидай олмагани учун чақалоқдан қутулишга қарор қилган.
“Оғир тан жароҳатлари оқибатида чақалоқ жиноят жойида вафот этган. Суднинг хулосалари гувоҳларнинг кўрсатмалари, ашёвий далиллар, суд-тиббий экспертизасига биноан чиқарилди”, деган судья Абинур Қорабоев.
Айбдор Қозоғистон Жиноят кодексининг 99-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарликдан озод қилиниб, психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга юборилган. Жабрланган томон ҳам ҳукмга рози экани айтилмоқда.
LiveБарчаси