Россияда ўзбекистонлик эркак 78 ёшли аёлга тажовуз қилишда айбланиб, изоляторга жойлаштирилди
3-саҳифа
−
08 Июнь
7040Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак 78 ёшли пенсионерга жисмоний тажовуз қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, нафақадаги аёлнинг ўғли 33 ёшли ўзбекистонлик эркак билан дўст бўлган. Жорий йилнинг 6 июнь куни аёл ўз хонасида ухлаб ётганида, эркак унга нисбатан жинсий тажовуз қилган.
Ҳодисадан сўнг жабрланувчининг ўғли полицияга мурожаат қилган. Терговдан олдинги текширув вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужум қилган шахс ўзбекистонлик ишсиз эркак экани, у рўйхатдан ўтмагани аниқланган.
“Ҳозирда эркак изоляторга жойлаштирилган, унга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вояга етмаган болаларга жинсий ҳаракатлар қилганликда айбланган ўзбекистонлик қўлга олинганди.
LiveБарчаси