Россияда ўзбекистонлик эркак 11 яшар қизни зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
01 Август 2023
8178Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқароси 11 яшар қизни зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июль куни жабрланувчининг онаси 11 ёшли қизи номаълум эркак томонидан жинсий зўравонликка учраганини айтиб, полицияга мурожаат қилган.
Ҳозирда 42 ёшли ўзбекистонлик эркак изоляторга олиниб, унга нисбатан маъмурий баённома тузилгани ва ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида полиция вояга етмаган мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилиб, 55 ёшли ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олган эди. Аниқлик киритилишича, у Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми (зўрлаш) билан жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси