Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидор йўқ қилинди. Нега?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Челябинск вилоятига Ўзбекистондан олиб борилган 20,3 тонна помидор касаллангани туфайли йўқ қилинди. Бу ҳақда Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (“Россельхознадзор”) хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июль куни “Россельхознадзор”нинг Челябинск ва Курган вилоятлари бўйича маъмурияти Челябинск вилоятига Ўзбекистон Республикасидан олиб кирилган помидорларни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг карантинли фитосанитария назоратидан ўтказиш пайтида маҳсулотдан уруғли жигарранг буришган вирусни аниқлаган.

Қайд этилишича, буни “Марказий илмий-методик ветеринария лабораторияси” Федерал давлат бюджет муассасаси хизматига бўйсунган Челябинск синов лабораториясида ўтказилган экспертиза тасдиқлаган.

“Россельхознадзор” маъмурияти юк эгасига уни олиб киришни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарган.

“Касалланган помидорни Ўзбекистон Республикасига қайтариш мумкин эмаслиги сабабли, эгаси томонидан 20,3 тонна маҳсулотни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда. 

Хабарга кўра, йўқ қилиш Россия мансабдор шахслари назорати остида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Россельхознадзор” Ўзбекистоннинг Тошкент ва Бухоро вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришни вақтинчалик тақиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг