Россия Ўзбекистоннинг яна бир вилоятидан помидор олиб киришни тақиқлади

Олам 11023
image
-

Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати мамлакатга Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда хизмат веб-сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, вақтинчалик чеклов чоралари ўрнатилишига ушбу вилоятдан олиб борилган маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вирус аниқлангани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, чекловлар 21.07.2014 да қабул қилинган “Ўсимликлар карантини” тўғрисидаги VII Халқаро ўсимликлар каратини ва муҳофаза қилиш Конвенцияси ҳамда 206-ФЗ Федерал Қонуни асосида жорий этилади.

Аввалроқ, федерал хизмат Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан помидор ва қалампир импортини тақиқлаган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 465
Рейтинг: 2.9
t
×