Россия Ўзбекистоннинг яна бир вилоятидан помидор олиб киришни тақиқлади
Олам
−
21 Июль 2021
12923Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати мамлакатга Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда хизмат веб-сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, вақтинчалик чеклов чоралари ўрнатилишига ушбу вилоятдан олиб борилган маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вирус аниқлангани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, чекловлар 21.07.2014 да қабул қилинган “Ўсимликлар карантини” тўғрисидаги VII Халқаро ўсимликлар каратини ва муҳофаза қилиш Конвенцияси ҳамда 206-ФЗ Федерал Қонуни асосида жорий этилади.
Аввалроқ, федерал хизмат Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан помидор ва қалампир импортини тақиқлаган эди.
LiveБарчаси