Россияда ўрмонда яшаётган ўзбек бола топилди

Олам

image

Россиянинг Москва вилоятидаги Балахиш ўрмонида бир неча ойдан буён отаси билан яшаётган бола топилди. Унинг отаси ўзбек эканлиги аниқланган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур ҳолатга изоҳ берди. Бу ҳақда “Life” маълум қилди.

Хабарга кўра, бола отаси билан ўрмондаги туман васийлик ва ички ишлар бўлимларига бириктирилган уйсизлар лагерида яшайди. Шунингдек, боланинг отаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган. Қайд этилишича, элчихона у ва отасининг шахсини аниқлашда ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани беришда ёрдам беришини маълум қилган.

Етти яшар бола болалар майдончасида тенгдошлари билан ўйнаш мақсадида борган вақтида кўринган. Aниқланишича, бола уйсизлар ёнидаги ўрмон кулбасида яшайди. Улар болани кичкина Маугли деб аташади. Таъкидланишича, бола уйсизлар лагерида туғилиб, ўша ерда ўсмоқда. Унинг отаси Ўзбекистонда туғилган, онаси эса украиналик, яқинда юрак хасталигидан вафот этган. 

Ҳозирда у болалар уйига жойлаштирилган.

Боланинг отасига ўғлини кўришга рухсат берилган. Шунингдек, у фарзандини олиб кета олиши учун турар-жой ва иш ҳам таклиф қилишган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик ўрмон

Баҳолаганлар

2760

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made