Россияда ота-она қизини очликдан ўлдирди

Олам

image

Россиянинг Комсомольск-на-Амур шаҳридада ота-она ёш қизини очликдан ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Аниқланишича, оила профилактик рўйхатга олинмаган. Ота ва она ҳам маҳаллий аҳоли. Улардан бири иш билан таъминланган. Уларга айблов эълон қилиниб ҳибсга олинган.

“Комсомольск-на-Амурда икки ёшли қизи билан бирга яшаган эркак ва аёл унга нисбатан зўравонлик ишлатган, уни узоқ вақт давомида овқат ва ичимликдан маҳрум қилган, шифокорга мурожаат қилмаган, оқибатда бола вафот этган”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 105 — моддаси (қотиллик), Россия Федерацияси жиноят кодексининг 117-моддаси (қийноқ) билан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Бухорода аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини уриб ўлдирганди. Асли Сурхондарë вилоятидан бўлган ушбу аёл бундан олдин яна бир боласини ўлдириб, қамоқда ўтириб чиққани ва яна жиноятга қўл урганлиги ҳақида хабар берилганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Комсомольск-на-Амур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг