Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Жамият
−
08:45 1288 1 дақиқа
Россиянинг жанубида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро Д.У. мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё“ ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаро турли тан жароҳатларини олиб, ҳудуддаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган ва у ерда унга зарур муолажалар кўрсатилган. Шу билан бирга, унинг Ўзбекистонга қайтариш масаласи Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида тезкорлик билан ишлаб чиқилган.
“Д.У.нинг соғлиғи ва шифокорларнинг тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, уни тиббий эвакуация қилиш чоралари кўрилди. Фуқарони кузатиб бориш учун Ўзбекистондан махсус икки нафар тиббиёт мутахассиси етиб келди ва улар парвоз давомида зарур тиббий назоратни таъминлади“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, барча ташкилий тадбирлар амалга оширилгач, фуқаро шифокорлар ҳамроҳлигида Минералние Води – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги кўмагида оғир аҳволга тушиб қолган она уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбекистонга жўнатилганди.
Live
Барчаси